Ўзбекистонлик 58 ёшли опера куйчиси, Тошкентдаги «Регистон» ансамбли раҳбари Хурсанд Шеров севимли артисти Муслим Магомаев хотирасига велотур бағишлади. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
Хонанда Ипак Йўли орқали, Олмаота, Новосибирск, Красноярск, Иркутск, Чита, Маньчжурия ва Пекиндан ўтади. Қайтишда эса Туркманистон ва Озарбайжондан ўтиб, 29 октябрь куни Бокуда концерт беради.
Хонанда иккинчи маротаба Магомаев хотирасига велосафар уюштирмоқда. Биринчи марта у Тошкентдан Москвагача сафар қилиб, велосипедда 3,5 минг километр йўл босиб ўтган ва Магомаевнинг Москвадаги ҳайкали остида концерт берган эди.
Сафар чоғида Шеров тўплаётган ахборот ва олиб бораётган съёмка материаллари Андрей Малаховнинг «Биринчи канал»даги «Пусть говорят» дастури орқали кўрсатилади.
Айни пайтда Шеров Читада бўлиб, у ердан 26 июль куни Забайкальскка йўл олади.
Изоҳ (0)