Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси биргаликдаги рейсларни амалга оширишни кўзда тутувчи код-шеринг битимини тузди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «S7.ru»

Фото: «S7.ru»

Россия авиаташувчисининг матбуот хизмати хабарига кўра, битим Новосибирск ва Тошкент ўртасидаги парвозларни кўпайтириш имконини беради. S7 Airlines икки шаҳар ўртасида ҳар ҳафтанинг якшанба куни ўз рейсларини амалга оширади. Энди жадвалда душанба ва пайшанба кунлари амалга ошириладиган яна иккита рейс пайдо бўлади.

Бундан ташқари, S7 Airlines йўловчилари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳаво кемаларида тўғридан-тўғри рейс билан Наманганга йўл олиш имкониятини қўлга киритади. Ўз навбатида, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси коди S7 Airlines’нинг Новосибирск—Тошкент ва Новосибирск—Фарғона рейсларида пайдо бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи