Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 26 июль, сешанба куни ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, сешанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +15...+20 даража, Тошкент шаҳрида +22...+24 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +20...+25 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +24...+29 даражагача кўтарилиши мумкин.
26 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +27...+32 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +32...+37 даража иссиқ бўлади.
Шу куни Фарғона водийси вилоятларида ҳаво ҳарорати +41 даражагача, Тошкент шаҳрида, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилояталрида +42 даража иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 26 июль куни кундузи ҳаво ҳарорати +37...+42 даража иссиқ бўлиши, вилоятларнинг айрим ҳудудларида ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
26 июлга ўтар кечаси ва 26 июль куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги эса кучайиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)