25 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон БМТ Инсоният тараққиёти индексида 116-ўринни эгаллади. Ўзбекистон инсоният тараққиёти ўрта даражада бўлган мамлакатлар гуруҳига киради.
2. Тошкентда 26 июль куни ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади. Хўш, Ўзбекистонда жазирамадан қандай сақланиш мумкин?
3. DJ Piligrim Сардор Раҳимхон ва Улуғбек Раҳматуллаевни ўғриликда айблади. Аввалроқ у хонанда Лола билан ўртасидаги муносабатларга изоҳ бериб, у билан фақат ижодий ҳамкор эканлигини таъкидлаган эди.
4. Самвел Бабаян: Сизга қийин — ҳар ҳолда, журналистсиз. Биз эса ҳаммасини кўриб турамиз. Бабаян, шунингдек, «Пахтакор» амалдаги Ўзбекистон чемпионлигини эслатиб, Темурхўжа Абдухолиқов нега термага чақирилмаслигини ҳам тушунтирди.
5. Янги имиждаги Месси «Барселона» билан Англияга йўл олди. Футболчи «Барселона» қароргоҳига ўз имижи ўзгарган ҳолда қайтган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)