«Islom.uz» фойданалувчиларидан бири кимларга садақа бериш жоиз экани билан қизиқиб, сайт маъмуриятига ўз мурожаатини йўллади.
«‘Лўлиларга садақа бериб бўлмайди’ деб эшитгандим. Бошқа жойдан эса ‘Аллоҳнинг номини айтиб келганларни қуруқ қайтариб бўлмайди’ дея эшитганман. Аммо лўлиларнинг ҳақиқий ҳаётини кўрсак, улар эҳсонга сира муҳтож эмасдек кўринади. Қандай йўл тутмоқ керак?», – деб мурожаат қилди сайт фойдаланувчиси.
«‘Аллоҳнинг номини айтиб келганларни қуруқ қайтариб бўлмайди’ деган гап ҳеч вақоси йўқ киши ҳақида айтилгандир. Бир кунлик таоми ҳам бўлмаган кишига тиланчилик қилиш жоиз. Бу албатта сотишга ҳам ҳеч нарсаси йўқ кишилар учундир. Ҳозирги кунда эса бундай кишининг ўзи йўқ. Уларнинг қилаётган ишлари ҳаром амал ҳисобланади. Шунингдек, уларга берувчиларнинг амали ҳам ҳаромдир. Чунки ҳаром ишга ёрдам бериш ҳам ҳаромдир. Агар ҳақиқатда ночор бўлсалар, хоҳлаган бирор инсонига тўғри тушунтириб мурожаат қилса, юртимизда буни рад қиладиган инсон бўлмаса керак деб ўйлаймиз», – деб жавоб қайтарди сайт маъмурияти.
Изоҳ (0)