АҚШнинг BuzzFeed нашри бир неча америкаликка биринчи маротаба «Kinder Сюрприз» шоколадларидан тотиб кўриш имкониятини берди. Ушбу ширинлик ичидаги еб бўлмайдиган деталлар туфайли мамлакат ҳудудида тақиқланган, деб эслатади Tjournal.
1938 йилда қабул қилинган қонун таркибида еб бўлмайдиган деталлар бор ширинликларни мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлайди. Фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси еб бўлмайдиган деталлар функционал вазифа бажаради, деган қарорга келсагина истиснолар қилиниши мумкин.
Шоколадли тухумлар тажриба ўтказиш мақсадида Канададан олиб келинди. У ерда мазкур ширинлик майда болалардан узоқ тутиш ҳақидаги огоҳлантириш билан сотилади.
Тажриба иштирокчилари тухумларга уларни истеъмол қилиш бўйича йўриқнома илова қилинмаганидан норозилик билдирди, уни ўйинчоғи билан оғзиларига солишга уринди ҳамда чолғу асбоби сифатида ишлатишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)