Қароргоҳи Тошкент шаҳрида жойлашган ва 2015 йилда асос солинган Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси ўзининг биринчи турнирини 6—9 август кунлари ўтказади.
Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари иштирок этадиган турнир учрашувлари «Пахтакор» ва «Жар» стадионида бўлиб ўтади, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.
Турнир CAFA Cуп деб номланади ва ўйинлар 6 августдан бошлаб, ҳар куни бўлиб ўтади. Қуръага кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз гуруҳида Афғонистон ҳамда Қирғизистонга қарши кураш олиб боради. «B» гуруҳини Эрон, Тожикистон ва Туркманистоннинг 19 ёшгача бўлган футболчилари ташкил қилган.
Изоҳ (0)