Россия спорт вазири Виталий Мутко 1993 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинган Ҳамдўстлик Кубоги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди, деб хабар берди «Стадион».
«Ҳамдўстлик Кубоги ёпилди. У ўзининг долзарблигини йўқотди. Гранаткин Кубогини эса ўтказишда давом этамиз», — деди Мутко.
Ҳамдўстлик Кубоги мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо мамлакатларнинг чемпионлари ўртасидаги ўтказиладиган мусобақа эди. Тошкентнинг «Пахтакор» клубига 2007 йил унда ғолиб чиқиш насиб қилган.
Изоҳ (0)