Чорвоқ йўлида Toyota Land Cruiser 200 йўлтанламаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Ҳодиса 22 июль куни тонгда юз берган. Фотохабар муаллифининг ёзишича, автомобиль катта тезликда хавфли бурилиш жойидан учиб кетган. Суратда автомобиль кран ёрдамида пастликдан олиб чиқилаётганини кўриш мумкин.
Гувоҳларнинг ёзишича, автомобиль ҳайдовчиси омон қолган, ҳодиса оқибатида унинг қўли синган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)