Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида 22 июль, жума куни Hyundai Equus ва Lacetti автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда, Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига асосланиб, «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
«Qalampir.uz»нинг ёзишича, ЙТҲ натижасида Hyundai ҳам олд тарафидан, ҳам чап тарафидан қаттиқ шикастланган, Lacetti эса таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган.
«Олд қисми билан Hyundai Equus’га келиб урилиши натижасида Lacetti двигателининг айрим деталлари йўл бўйлаб сочилиб кетган. Hyundai Equus эса битта ғилдираксиз қолган», — деб ёзади интернет-нашр.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида аниқ ахборот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)