19 июль куни «Islom.uz» порталининг «Muslimaat.uz» сайтида Рамазон ойида ўтказилган «Рамазоннинг менинг ҳаётимга таъсири» номли танлови ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг хотирасига бағишланган «Хотира» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, «Muslimaat.uz» форумида ўтказилган «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз» танлови ҳамда Facebook ижтимоий тармоғидаги «Бинту Содиқ» саҳифасида ўтказилган «Рамазонга оид савол-жавоблар» танлови ғолиблари ҳам тақдирланди. Бу ҳақда «Muslimaat.uz» сайтида хабар берилди.
Тақдирлаш маросимини Қуръон тиловати билан Фазилат Лутфуллаева очиб берди. Тиловатдан сўнг сўз Одинахон Муҳаммад Содиққа берилди. Тадбир давомида сайтда ўтказилган танлов ҳақида, шунингдек, «Бинту Содиқ» саҳифаси ҳамда форумда ўтказилган танлов жараёни ҳақида сўз борди.
Тадбирнинг якуний қисмида барча ғолиблар махсус совғалар билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга аталган хатм Қуръон ила якунланиб, хайрли дуолар билан ниҳоясига етди, деб хабар берилади сайтда.
Изоҳ (0)