Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Челябинск вилоятидаги болалар клиник шифохонаси жарроҳлари трахея (нафас олиш йўли) ва қизилўнгачи кесилган ҳолатда етказилган 4 ёшли боланинг жонини сақлаб қолди. 21 июль куни болакай шифохонадан чиқди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Болакай июль ойи бошида Карабаш шаҳрида жароҳат олганди. У шишанинг устига йиқилиши оқибатида томоғини кесиб олган эди. «Унинг ҳаёти қил устида турганди. Маҳаллий шифохонада болакайга трахеостома қўйилди ва у реанимобилда вилоят шифохонасига етказилди. У ерда болакай тезкор операция қилинди», – деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят бўлими матбуот хизмати.

Болакай бутунлай соғайган ва ўзи истиқомат қиладиган Карабаш шаҳрига жўнатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи