Россиянинг Челябинск вилоятидаги болалар клиник шифохонаси жарроҳлари трахея (нафас олиш йўли) ва қизилўнгачи кесилган ҳолатда етказилган 4 ёшли боланинг жонини сақлаб қолди. 21 июль куни болакай шифохонадан чиқди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Болакай июль ойи бошида Карабаш шаҳрида жароҳат олганди. У шишанинг устига йиқилиши оқибатида томоғини кесиб олган эди. «Унинг ҳаёти қил устида турганди. Маҳаллий шифохонада болакайга трахеостома қўйилди ва у реанимобилда вилоят шифохонасига етказилди. У ерда болакай тезкор операция қилинди», – деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят бўлими матбуот хизмати.
Болакай бутунлай соғайган ва ўзи истиқомат қиладиган Карабаш шаҳрига жўнатилди.
Изоҳ (0)