Ўзбекистонда 20 июль, чоршанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Чоршанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +20...+22 даража, мамлакатнинг қолган жойларида +20...+27 даражагача илиқ бўлади.
20 июль куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +22...+27 даража илиқ, Тошкент шаҳрида +35...+37 даража иссиқ бўлади.
Шу куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати +38 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида +40 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарёда эса +42 даражагача кўтарилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)