19 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентдаги мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд долларлик шартномалар имзоланди. Тошкентда 12—16 июль кунлари биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтди.
2. Эрдўғон: меҳмонхонада яна 10—15 дақиқа қолганимда, мени ўлдиришган бўларди. 16 июлга ўтар кечаси Туркияда исёнчилар гуруҳи ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринди.
3. Хонанда Дилфуза Исмоилова у Аҳмадбойни дуо қилаётгани тасвирланган видеоларга муносабат билдирди. «Аҳмадбой қариндошларимиздан бири бўлган. Сиз айтаётган видеода эса номақбул ҳолат йўқ», — деди хонанда.
4. Муниса Ризаева: Менга уйланиш истагида бўлган йигитлар жуда кўп. Хонандага тинимсиз равишда атиргул совға қилаётган сирли «Н» эса ўзбек ҳам эмас, ўзбекистонлик ҳам эмас.
5. 300 минг долларга дунёнинг турли бурчакларида қандай уй сотиб олиш мумкин? Анталияда зўр бир вилла, Лос-Анжелесда эса...
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)