Google Play’да довруғи чиққан ўйин— Pokemon Go номи остида тарқалаётган хавфли дастурлар аниқланди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Ушбу дастурлар смартфонни блоклаб қўйиши мумкин.
ESET тадқиқотчилари Android учун дастурлар дўконидан оммабоп Pokemon Go ўйини номидан фойдаланувчи учта зарарли дастурни топди. Вируслардан бири Pokemon Go Ultimate номи остида жойланган. Ишга туширилгандан кейин дарҳол дастур қурилма экранини блоклайди ва фонда «катталар учун» ресурсларга трафик ҳисобланади. Бу зараркунанда дастур яратувчиларига даромад келтиради.
50 мингдан зиёд фойдаланувчи ушбу зарарли дастурни юклаб олишга улгурди.
Қурилмага киришни тиклаш учун смартфонни қайтадан ўчириб-ёқиш — батареясини чиқариб олиш ёки «Android’ни масофадан туриб бошқариш» дастуридан фойдаланиш керак. Шундан сўнг дастурни созламалар орқали ўчириб ташлаш керак.
Шунингдек, Google Play’да Guide & Cheats for Pokemon Go ва Install Pokemongo номлари остида яширинган бошқа вирусларни ҳам топишди. Улар бевосита зарар келтирмайди, аммо фойдаланувчини алдов йўли билан кераксиз пулли хизматларга улаб қўйиши мумкин. У ҳолда мобил ҳисобдан маблағ сарфланиши мумкин.
Изоҳ (0)