Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 19 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2958 сўм 87 тийин этиб белгиланди. Бу 12 июлдаги курсга нисбатан 5 сўм 3 тийинга кўп.
19 июлдан эътиборан 1 евро қиймати 3280 сўм 62 тийин (12 июлдаги курсга нисбатан 1 сўм 83 тийин арзон), 1 Хитой юани 441 сўм 74 тийин (12 июлдаги курсга нисбатан 5 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 46 сўм 84 тийин (12 июлдаги курсга нисбатан 86 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)