Россиянинг машҳур нашрларидан бири «Чемпионат» мамлакат миллий термасига бош мураббий этиб тайинланган Станислав Черчесовнинг жамоага нима учун кераклиги борасида 5 та асосни келтириб ўтди. Сабаблар журналист Михаил Тяпковнинг мақоласида кўрсатилган.
Терма жамоага эркин ва мустақил мураббий керак
Россия терма жамоасини Евро—2016 учун тайёрлаган мураббий Леонид Слуцкий бир вақтнинг ўзида Москванинг «ЦСКА» клубини ҳам бошқарарди. Европа Чемпионатидаги муваффақиятсизлик русларни мана шундай хулосага келишга мажбур қилди.Хорижлик мураббий — пулни ҳавога совуриш
Бунда Россия терма жамоасини бошқарган Фабио Капелло мисол тариқасида келтирилди. Ўз вақтида италиялик мураббий энг кўп маош олувчи терма жамоа мураббийига айланиб олганди. Бироқ бундан иш чиққани йўқ.Терма жамоа бош мураббийи яхши формада бўлиши керак
Германия термаси устози Иохим Лёв ва Уэльс бош мураббийи Крис Коулмен мисол тариқасида келтирган. Станислав Черчесов Россия терма жамоасига қадар бир-бирига умуман ўхшамайдиган клубларда фаолият олиб борди. Кучсиз жамоалар қаторида 52 ёшли мутахассис Москванинг «Динамо» ва Варшаванинг «Легия» клубларини бошқарди. У ҳозир яхши формада.Терма жамоада вақт тиғизлиги
Россия футболида катта муваффақиятларга эришган Юрий Сёмин ва Қурбон Бердиевга бунинг учун бир неча йил керак бўлди. Терма жамоа бош мураббийи эса қисқа вақт давомида жамоа шакллантириши керак.Термадаги уч асосий омил — руҳлантириш, тактика ва жисмоний тайёргарлик
Станислав Черчесовда тил муаммоси йўқ, у футболчиларнинг тилини топиши мумкин. Жаҳон Чемпионатига эса 2 йил вақт қолди.
Изоҳ (0)