«Барселона» футболчиси Неймар «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга юқори баҳо берди. Бу ҳақда «Sports.ru» маълум қилди.
«Роналду ‘Олтин тўп’га арзийди. Мантиқан фикрлайдиган бўлса, Криштиану ўз клуби ва миллий жамоасини Европа чемпионлигига олиб келди. Мен учун ‘Олтин тўп’ — мақсад. Бироқ бу йил уни ололмаслигим кўриниб турибди. ‘Олтин тўп’ меҳнатинг маҳсули, у шунга яраша фаолиятдан сўнг ўзи келади», — дея таъкидлади Неймар.
Изоҳ (0)