24 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган Ироқ терма жамоаси 18 июль куни Тошкент шаҳрига етиб келганди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати 21 июль куни Ироқ ва мамлакат олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида хабар берди. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоасини майдонга Равшан Ҳайдаров бош мураббий сифатида бошлаб тушаши кўрсатилган.
24 июль куни Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Олимпия термасининг ироқликлар билан тўқнашуви учун эса «Жар» стадиони танлаб олинган.
Федерация расмий сайтидаги хабарда Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги жамоа миллий терма жамоанинг яқин келажакдаги ўринбосари сифатида кўрсатилган. Миллий терма жамоанинг асосий футболчилари терма йиғинида иштирок этмаяпти. Австрия йиғинида Самвел Бабаян билан бўлиб турган футболчилар янада яқинроқ келажакдаги ўринбосарларми ёки йўқ ойдинлик киритилмаган.
Равшан Ҳайдаров 19 нафар футболчи билан Тошкентга етиб келган Ироқ миллий терма жамоасига қарши беллашув учун қуйидаги футболчиларни танлаб олди:
Дарвозабонлар: Элдор Суюнов («Насаф»), Дилшод Ҳамроев («Обод»), Ботирали Эргашев («Пахтакор»)
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов («Бунёдкор»), Достон Турсунов («Қўқон-1912»), Шаҳзод Абдураҳимов («Бунёдкор»), Нажмиддин Нормуродов («Насаф»), Фирдавс Абдусалимов («Динамо»), Аббос Отахонов («Пахтакор»), Нодир Йўлдошев («Пахтакор»)
Ярим ҳимоячилар: Жамшид Болтабоев («Пахтакор»), Мурод Ражабов («Олмалиқ»), Хуршид Ғиёсов («Обод»), Миржамол Қосимов («Олмалиқ»), Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»), Дониёр Нарзуллаев («Насаф»), Тимур Толипов («Пахтакор»), Жавоҳир Сиддиқов («Пахтакор»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Сардор Мирзаев («Локомотив»)
Ҳужумчилар: Забихулло Ўрунбоев («Бунёдкор»), Зафар Полвонов («Шўртан»).
Изоҳ (0)