Франция полицияси 17 июль, якшанба куни кечқурун янги теракт тайёрлаши мумкин бўлган таксичини қўлга олди. Бу ҳақда 19 июль, сешанба куни Europe 1 радиостанцияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Маълум қилинишича, қўлга олинган таксичининг телефонида ИШИД террорчилик гуруҳи фаолияти билан боғлиқ суратлар ва бошқа материаллар топилган. Унинг квартирасида тинтув ўтказилганда портловчи моддалар топилган.
Франция адлия вазири Жан-Жак Урвоа юқоридаги радиостанция эфирида 19 июль, сешанба куни чиқиш қила туриб, ҳодиса юзасидан бирор бир маълумот келтиришдан бош тортди.
У, шунингдек, ҳозирги пайтда Францияда Суриядаги жанговар ҳаракатлар майдонида бўлиб қайтган 285 кишига нисбатан тергов олиб борилаётганлигини маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)