Ўлим жазоси мавжуд бўлган бирорта давлат Европа Иттифоқига аъзо бўлмайди. Бу ҳақда халқаро тузилманинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини баёнот берди.
Илгарироқ Туркиядаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг мамлакатда ўлим жазоси тикланиши мумкинлиги ҳақида мамлакат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига муносабат билдираркан, Могерини хоним бу Туркиянинг Евроиттифоққа қўшилишини имконсиз қилиб қўйишини айтди.
Туркия ва Евроиттифоқ ўртасидаги музокаралар 10 йилдан бери давом этмоқда.
Изоҳ (0)