Британиянинг Корнуолл графлигида уч ёшли болакайни олмахонлар қаттиқ тишлаб ташлади, деб ёзади TJournal.
Бола онаси билан бирга Корнуолл боғида олмахонларни сийлаётган пайтида унга кемирувчилар галаси ҳужум қилиб қолди.
«Кутилмаганда унга олтита олмахон ташланиб қолди. Мен бунчалик юракни эзадиган қичқириқни ҳеч қачон эшитмаган эдим. Ҳаммаёқ қон бўлди», — деди боланинг онаси. Болакайни беш жойидан тишланган ҳолда касалхонага етказишди.
Она-бола боғга доимий равишда бориб, олмахонларга егулик берарди. Она ўрмон кемирувчилари бола учун хавф солишини хаёлига ҳам келтирмаганлигини айтди.
Графлик маъмурияти ҳодиса юзасидан қайғу билдирди, боғ раҳбарияти эса олмахонлар одамларга кўникиб қолган бўлишига қарамай, улар ёввойи ҳайвон эканлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)