Рас-ал-Хаймада (Бирлашган Араб Амирликлари) енгил автомобилнинг йўлни кесиб ўтаётган туяларга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Полицияга кўра, чўпон ҳайдовчи эътиборини йўлни кесиб ўтаётган туяларга қаратмоқчи бўлган, бироқ ҳайдовчи — БАА фуқароси катта тезликда жониворларга бориб урилди.
Машина ичида бўлганлар орасида фақат бир киши омон қолган ва жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Тўртта туянинг барчаси нобуд бўлди.
Изоҳ (0)