Тўрт нафар Қозоғистон фуқароси 14 июль, пайшанба куни Франциянинг Ницца шаҳрида юз берган террорчилик ҳужуми қурбонига айланди, деб ёзади «ТАСС» Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«Қайғу билан маълум қиламизки, республика фуқаролари Панченко Любовь (1956 йилда туғилган), Панченко Марина (1983), Панченко Сильвия (2013) ва Отто Наталья (1959) Ниццадаги теракт қурбонларига айланди. Уларнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади мамлакат ташқи сиёсий муассасасининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
https://twitter.com/MFA_KZ/status/754650635862208512
«Қозоғистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг қариндошларига барча зарур ёрдамни тақдим этади», — дея таъкидланади хабарда.
https://twitter.com/MFA_KZ/status/754650735216844800
14 июль, пайшанба куни кечқурун юк машинаси бор тезлигида Ниццадаги Инглиз қирғоғида тўпланиб турган оломон устига бостириб борди, у ерда Франция Миллий байрами муносабати билан отилган мушакларни томоша қилаётган минглаб одамлар тўпланиб турган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 84 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)