Ниццалик террорчи Муҳаммад Лухуаеж Бухлел ҳужумдан бир неча соат аввал оиласига суратини юборган ва бахтли эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ француз телеканалларидан бири ҳайдовчининг қўшнилари маълумотига таяниб, у хотини билан ажрашганлиги учун тушкунликда бўлганлигини маълум қилган эди. Бунга унинг молиявий муаммоларни бошдан кечирганлиги ва ажрашиш юзасидан кучли қайғурганлиги сабаб бўлган.
«У менга селфисини юбориб, ҳаёти яхши эканлиги ва бахтлилигини айтди», — деб сўзлаб берган Mirror нашрига Бухлелнинг акаси Жобир.
Бухлелнинг қариндоши Сокри Амимий нашрга Муҳаммад ёшлигидан руҳий касалликлардан азият чекканлигини маълум қилган. «Унинг етти нафар акаси ва уч нафар синглиси бўлиб, фақат у касал эди. У жуда кўп гиёҳванд моддалар қабул қилиб, руҳий касал эканлигини тушунса-да, дуч келган нарсани ичар эди», — деди Амимий.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль оқшомида Бастилия қалъасининг олиниши муносабати билан уюштирилган байрам тадбирлари доирасида мушакбозликни томоша қилгани Ниццанинг Инглиз соҳилига йиғилган оломон устига юк машинаси босиб борган. Ҳужум оқибатида 84 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганларнинг аксарияти оғир аҳволда.
Изоҳ (0)