АҚШ Туркиядаги давлатни тўнтаришга уриниш чоғида америкаликлар жабрлангани бўйича ҳеч қандай белгиларга эга эмас. Бу ҳақда Оқ уй АҚШ президенти Барак Обама томонидан ўтказилган Миллий хавфсизлик кенгаши мажлиси якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз айни пайтда америкаликлар ҳалок бўлгани ёки яралангани бўйича ҳеч қандай белгиларга эга эмасмиз», — дейилади хабарда.
Муассаса таъкидлашича, Обама ўз жамоасига Туркиядаги дипломатлар ва ҳарбий хизматчилар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари хавфсизлиги ва эсон-омонлигини сақлаш мақсадида туркиялик ҳамкасблари билан ишлашда давом этишни буюрди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Туркиянинг демократик йўл билан сайланган ноҳарбий ҳукуматини АҚШ ҳар доимгидек қўллаб-қувватлашини билдирди.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳодиса натижасида сўнгги маълумотларга кўра, 265 киши ҳалок бўлди, 1,1 мингдан ортиқ одам яраланди. Ҳалок бўлганлардан 161 нафари ҳукумат тарафдорлари ва тинч аҳоли вакилларидир.
Изоҳ (0)