«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Истанбул—Тошкент рейси (HY274) Туркиядаги ҳодисалар муносабати билан тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Самолёт жадвалга мувофиқ Истанбулдан жума, 15 июль куни маҳаллий вақт бўйича 22:45 да Истанбулдан учиб чиқиб, Ўзбекистон пойтахтига шанба, 16 июль куни 5:20 да етиб келиши керак эди.
Тошкент аэропорти нашрга рейснинг амалга оширилиш вақти ҳозирча номаълум эканлигини хабар қилган.
Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбулдан Тошкентга бўлган жума кунги рейси (ТK368, учиш вақти жадвал бўйича 23:45) бекор қилинган.
Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш туфайли кечаси ёпилган эди. Тонгда ҳаво кемаси Лондондан биринчи рейсни қабул қилди.
Изоҳ (0)