Таниқли OnLeaks инсайдери ўз Twitter’ида iPhone 7 катталаштирилган сиғимли батареяга эга бўлиши ҳақидаги маълумотни эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Аммо блогер бу ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳам мумкинлигини истисно қилмади.
Янги iPhone 7 батареяси сиғими 1960 мА/соатни ташкил этади. Ўтган йили чиқарилган iPhone 6s’да аккумулятор сиғими 1715 мА/соатга тенг эди, шу тариқа, ўсиш 14 фоизни ташкил қилди.
iPhone 7’га каттароқ сиғимли аккумуляторни ўрнатиб, шу билан бирга қурилма қалинлигини сақлаб қолишга ҳам муваффақ бўлишди, бунга 3,5 миллиметрлик бўлинмадан воз кечиш эвазига эришилди. Унинг ўрнига, наушник ва бошқа аксессуарларни улаш учун аслида смартфонни қувватлаш ва синхронлаштириш учун мўлжалланган Lightning бўлинмаси қўлланилади.
Изоҳ (0)