Республикачилардан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп аҳоли орасида машҳурлик бўйича демократлар номзоди Ҳиллари Клинтондан ўзиб кетмоқда. Бу Флорида ва Пенсильвания штатларида ўтказилган сўровлардан маълум бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Огайо штатида тенг натижалар қайд этилди.
Сўровни Куиннипэк университети тадқиқот хизмати ўтказди. Унга кўра, Флоридада натижалар Трамп фойдасига 42 фоизга 39 фоиз, Пенсильванияда эса 43 фоизга 41 фоиз. Огайода ҳар икки номзод 40 фоиздан хайрихоҳликни қўлга киритди.
Изоҳ (0)