Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ўз сайлов кампаниясининг собиқ бош маслаҳатчиси Сэм Нюнбергдан махфий ахборотни чиқариб юборгани учун 10 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «РБК» хабар қилмоқда.
Трамп собиқ маслаҳатчисини ахборотни чиқариб юбормаслик келишувини бузганликда айбламоқда. Ўз навбатида, Сэм Нюнберг Трампни сайлов штабининг юқори мартабали ходимлари билан ишқий муносабатда бўлганини ОАВдан яширганликда айблади.
Агентликнинг қайд этишича, Трамп унинг оиласи, кўчмас мулки ва шахсий компанияси ҳақида ахборотни тарқатмаслик учун барча ходимларидан тегишли келишувга имзо чекишни талаб қилган.
Изоҳ (0)