Яқин кунларда Россиянинг Ёқутистон Республикасида ғайритабиий совуқ об-ҳаво ҳукмронлиги ўрнатилиши, тунги соатларда ҳарорат минус 2 даражага бориши кутилмоқда. Минтақанинг айрим ҳудудларида қор ёғиб улгурди, деб хабар беради «ТАСС».
Гидрометереология ва атроф муҳит мониторинги бўйича Ёқутистон бошқармасининг маълум қилишича, 14–15 июль кунлари республиканинг бутун ҳудудида минус 2 даражада совуқ ҳаво кутилмоқда, айни пайтда эса қор ёғиши ва паст ҳарорат олти туманда кузатилмоқда.
Кобяйск тумани раҳбари Игнат Спиридоновнинг сўзларига қараганда, қор ёққан айрим қишлоқлар аҳолиси қорбобо ясаб кўнгил ёзмоқда.
«Қишлоқ хўжалиги ишлари бошлангунига қадар об-ҳаво яхшиланади деб умид қиламан», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)