1991–1995 йилларда Хорватия ҳудудида жойлашган тан олинмаган Сербия Краина Республикасининг собиқ президенти Горан Хажич 12 июль, сешанба куни 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Оғир хасталикдан сўнг Воеводина клиник марказида Сербия Краина Республикасининг собиқ президенти Горан Хажич вафот этди», – деб муассаса баёнотидан иқтибос келтиради Сербиянинг TANJUG агентлиги.
2014 йилнинг ноябрида собиқ сиёсатчининг бош миясида ўсимта аниқланганди. Хажич вафотидан олдин сўнгги кунларида аҳволи тобора ёмонлашиб боргани таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ (0)