Россия авиакомпанияларининг молиявий аҳволи ёмонлашмоқда, бозор иштирокчилари соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кутмоқда. Бу ҳақда 12 июль, сешанба куни Ҳаво транспорти фойдаланувчилари уюшмасининг президенти Владимир Тасун маълум қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Унинг маълумотларига қараганда, Россиянинг энг йирик авиакомпаниялари 2016 йилнинг биринчи чорагида 24 миллиард рубль зарар кўрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 16 миллиард рублни ташкил этган.
Авиакомпанияларнинг сарф-харажатлари биринчи чоракда 15 фоизга ошиб, 225 миллиард рублни ташкил қилган. «Тарифларни ошириш ёки, мисол учун, Туркияга чартер йўналишларини очиш орқали талабни тиклаб бўлмайди», — деди уюшма президенти.
Тасун соҳага оид ҳукуматнинг янада тезкор реакцияси ва соҳани қўллаб-қувватлашнинг давом эттирилиши зарур эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)