Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида бўлиб ўтган тўйда муштлашув вақтида йигит пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Кокшетау Ички ишлар бошқармасига 10 июль, якшанба куни Оқмола вилояти тез ёрдам станцияси фельдшеридан номаълум шахснинг пичоқ зарбаларидан ҳалок бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Полиция ходимлари йигитнинг шахсини аниқлади. У Қўстанай вилояти Челгаши қишлоғининг 20 ёшли фуқароси бўлган.
«Ҳалок бўлган йигит Кокшетауга танишининг олдига келган ва у билан тўйга борган. Айнан ўша маросимда муштлашув содир бўлди ва бунинг натижасида йигит ҳаётдан кўз юмди», – дея маълум қилди полиция хизмати.
Шунингдек, тезкор-қидирув ишлари давомида бўлиб ўтган воқеада гумон қилинган ва уни амалга оширганлигини тан олган 1991 йилда туғилган маҳаллий фуқаро шу куннинг ўзида полициячилар томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)