Ҳакам
Марк Клаттенбург номли шахсга ўйиннинг ишониб топширилиши ҳеч кимни ажаблантиргани йўқ.41 ёшли рефери 2015/16 йилги мавсумни якунлаб берувчи Европа Чемпионлар Лигасининг финал учрашувини ҳам бошқариб борганди. Антуан Гризманн пенальтидан гол ура олмаган, Криштиану Роналду ва Пепе ҳаракат қиладиган «Реал» ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида зафар қучган беллашувда ишлаган Клаттенбург, худди шу футболчилар тўп сурадиган термалар ўртасидаги ҳал қилувчи беллашувга ҳам қозилик қилади.
Асли касби электрик бўлган Марк Клаттенбург 2012 йилги ёзги олимпиада ўйинларининг футбол турнири финалида ҳам ишлаган. 2014 йилги УЕФА Суперкубоги ҳам инглиз ҳакамига ишониб топширилганди.
Битта мавсумнинг ўзида ҳам Чемпионлар Лигаси, ҳам Европа Чемпионатида ишлаш Клаттенбургга қадар фақатгина бир инсонга — португалиялик Педру Проэнсага насиб қилган бўлиб, у 2012 йил иккита йирик финалда арбитрлик қилган.
Сўнгги 52 йилдан буён Европа Чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинида англиялик ҳакам ишламаганди. Орадан ярим аср ўтиб Марк Клаттенбург Сен-Дени шаҳрида бўлиб ўтадиган 4 йилликнинг Европадаги энг йирик учрашувида ҳакамлик қилади.
Марк Клаттенбург Евро—2016 доирасидаги учта ўйинни бошқариб борди: Бельгия — Италия, Чехия — Хорватия ҳамда Швейцария — Польша.
Евро—2016. ФИНАЛ 10 июль, якшанбаФранция — Португалия
Ҳакамлар: Марк Клаттенбург, Саймон Бек, Жейк Коллин (барчаси Англиядан).Тўртинчи ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия).Қўшимча захира ҳакамлари: Энтони Тейлор, Андре Марринер (иккиси Англия), Гьорги Ринг (Венгрия).Сўнгги 5 учрашув
Бу ҳолат Франциянинг имкониятлари яхшироқ эканидан далолат бермоқда. Португалия Польша, Хорватия ва Венгриядан устунроқ кўринди деб бўлмайди ва каттагина куч йўқотди. Франциянинг ғалабаларида эса ўзига бўлган ишонч кўринди.Ўзаро ўйинлар
Бу борада Европа Бразилияси Франциянинг яқинига ҳам кела олмайди. 18 та ғалаба францияликларда, 5 тагина ютуқ Португалияда. Бир дона дуранг бор. Бугун уларнинг иккинчиси тарихдан жой олмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Тўплар нисбати 49:28.
Фернанду Сантуш: «Бу икки буюк жамоанинг тўқнашуви. Биз қилаётган ишларимизга бутун вужудимиз билан киришиб кетдик. Вазифамиз — ғалабага этувчи йўлни топиш!»
Диде Дешам: «Ярим финалдан кейин тактика ҳақида бош қотиришга вақт бўлгани йўқ. Биз эндигина тикланиб улгурдик. Яна бир кунимиз бўлишини хоҳлардим. Ҳозир энг муҳими фикрни бир жойга қўйиш».
Фернанду Сантуш: «Франция қандай жамоа эканини Германияга қарши ўйинда кўрсатди. Улар рақибга хурмат кўзи билан қарашди ва ўз ўйинлари билан зафар қучишди. Биз билан ўйинда ҳам шу режа бўлади деб ўйламайман. Улар учрашувнни тажовузкорлик билан бошлаб, дарвоза олдида кетма-кет ҳужумлар уютиришса керак».
Диде Дешам: «Антуан Гризманн ҳали ёш. Ҳа, у ажойиб мавсумни ўтказди. Роналду эса бундай мавсумлардан саккизинчи ёки кўпроғини якунлади».
Фернанду Сантуш: «Бизнинг жамоа ёшлик ва тажриба умумлашмасидир. Ёш ўйинчилар бизга майдонда керагича безбетлик тақдим этмоқда. Тажриба футболчилар эса ғалабаларга кўникиб бўлишган. Ҳаммамиз битта ишга — ҳамма ишни охирига етказиб қўйишга бел боғлаганмиз».
Диде Дешам: «Португалия ажойиб жамоа, улар финалга тасодифан етиб келмади. Уларни ҳам худди биз каби турнир бошланишида кўп танқид қилишди. Бироқ биз ҳал қилувчи ўйинларда ўзимизни кўрсатдик. Португалия рақиб ўйинидан келиб чиқиб ўзгара оладиган аъло даражадаги жамоа».
Антуан Гризманнинг она томондан бобоси Амару Лопеш португалиялик эди. У ўз вақтида «Пасуш» шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)