Хитойнинг Фуцзянь провинцияси маъмурияти «Непартак» тайфуни яқинлашиши туфайли 230 минг кишини эвакуация қилди. Асосан тайфун туфайли кўчки ва тошқинлар юзага келиши мумкин бўлган хавфли ҳудудларда истиқомат қилувчилар кўчирилди, деб хабар беради TJournal.
ХХР темир йўллари маъмурияти 341 поезднинг Фуцзянь провинциясига қатновини тўхтатди, маҳаллий аэропортларда 400 дан ортиқ авиарейс бекор қилинди. Кемаларга портга қайтиш кўрсатмаси берилди.
Бир муддат илгари «Непартак» Тайваннинг шимоли-шарқий соҳилига ёпирилган эди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 70 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)