Бир муддат илгари актёр Йигитали Мамажонов «Ҳордиқ» газетасига берган интервьюсида хонанда, собиқ турмуш ўртоғи Райҳон билан нима сабабдан ажрашганига тўхталиб ўтган эди. Хусусан, у оилада эркак киши бош бўлиши лозимлигини, буюк эркакнинг ортида айёр эмас, балки оқила аёл туришини таъкидлаб ўтган эди.
Йигиталининг бу фикрларига Райҳоннинг муносабатини билиш учун «Дийдор азиз» нашри унинг маъмури Шербекка мурожаат қилди. У Райҳон анчадан бери айни савол билан мурожаат қилаётган журналистларга жавоб бермаётганини айтди.
Шунингдек, Райҳон Йигитали айтган «майда-чуйда гаплардан юқорида» эканлигини, у «бунчалик пасткашликка» бормаслигини маълум қилди.
«Райҳон оила сирларини кўчага олиб чиқишни хоҳламайди», — деди Райҳоннинг маъмури.
Изоҳ (0)