Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқишига қарор қилганидан сўнг фунт стерлингнинг долларга нисбатан пасайиши учинчи ҳафта давом этмоқда, деб хабар беради «РБК».
Жорий йил бошидан буён Британия валютаси долларга нисбатан 13 фоизга пасайди. Bloomberg маълумоларига кўра, бу дунёдаги 31 валюта орасида энг ёмон кўрсаткич бўлиб турибди. Фунт долларга нисбатан пасайиши борасида Аргентина песосидан ҳам ўтиб кетди.
Йил бошидан буён долларга нисбатан 9 та валюта арзонлашди. Улар орасида, фунтдан ташқари, Аргентина ва Мексика песоси, Польша злотийси, Хитой офшор юани ва Туркия лираси бор.
Аввалроқ Буюк Британия фунт стерлинги еврога нисбатан 2,5 йил ичидаги энг паст қийматга тушиб кетгани ва 30 йиллик минимумни янгилагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)