Футбол бўйича Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона ўзини мамлакат олимпия жамоаси мураббийи сифатида таклиф этди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Марадона Аргентина футбол ассоциациясида бўлиб, миллий жамоадаги собиқ шерикларидан бири Хулио Олартикоэчеа ва айрим мансабдорлар билан учрашди. Олартикоэчеа олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тасдиқланган, бироқ Марадона у билан биргаликда бошқарувни қўлига олиш истагини билдирмоқда. AS нашрига кўра, Диего шу тариқа Аргентина футболи ва терма жамоага кўмак бериш ниятида.
Маълумот учун, навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинлари шу йилнинг 5—21 август кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади.