АҚШнинг Даллас шаҳрида қора танлиларнинг жонига қасд қилишга қарши ўтказилган намойишларда тўрт нафар полиция ходимини ўлдирганликда гумонланаётган икки киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, отишма снайпер милтиғидан амалга оширилган. Гумонланувчиларнинг бири ўзи таслим бўлди. Иккинчи гумонланувчи махсус топшириқли бўлинма вакиллари билан отишмада фаол иштирок этди.
Отишмалар натижасида етти нафар полиция ходими ҳам яраланган.
Изоҳ (0)