Чехия ҳукумати 2017–2018-ўқув йили учун ЮНЕСКО кўмагида Ўзбекистонга битта, Туркманистонга учта, Тожикистонга иккита стипендия ажратди. Бу ҳақда, Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматига асосланиб, «Review.uz» хабар бермоқда.
Стипендияларга номзодлар Халқаро ҳамкорлик уйи саҳифасида индивидуал тартибда рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш муддати — 2016 йилнинг 20 июлидан 30 сентябригача.
Стипендия Чехияда яшаш ва ўқиш учун кетадиган минимал сарф-харажатларни қоплайди. Стипендия ҳажми вақти-вақти билан индексациядан ўтказилади. Айни пайтда бакалавриат, магистратура ва постбакалавр магистрлик ўқув дастури талабаларининг стипендияси ойига 14 минг Чехия кронасини (570 доллар), докторантларнинг стипендияси эса 15 минг кронани (610 доллар) ташкил этади.
Чехияга бориш ва ундан қайтиш харажатларини талабани мукофотлаган томон ёки чет эллик талабанинг ўзи тўлайди.
Чехия элчихонаси стипендияга номзодларни саралашда иштирок этмайди ва ҳеч қандай қўшимча ахборот тақдим этмайди.
Изоҳ (0)