Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлат раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жумладан:
Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама;
Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ички ишлар вазири Муҳаммад бин Нойиф бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳди ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Уммон султони Қобус бин Саид;
Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Ас-Сиси;
Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев;
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний ўз табрикларини йўллаганлар.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)