Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 9 июль, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аввалги кунларга нисбатан иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.

Фото: Facebook / My Little Tashkent

Фото: Facebook / My Little Tashkent

Хабар беришларича, 9 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13...+18 даража, Тошкент шаҳрида +21...+23 даража, қолган ҳудудларда эса +20...+27 даражагача илиқ бўлади.

Шанба куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +25...+30 даража, Тошкент шаҳрида +37...+39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 9 июль куни кундузи ҳарорат +35...+40 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +37...+42 даражагача иссиқ бўлади.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида 7 июль куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача, 8 июль куни эса +38 даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)