Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги мусулмонлар учун табаррук – Муҳаммад (с.а.в) масжиди яқинида мамлакат хавфсизлик хизматининг 4 нафар ходими худкуш террорчиларнинг қурбонига айланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Портлаш Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар дафн этилган масжид ва суд биноси ўртасидаги автотураргоҳда содир бўлди.
Бундан ташқари, 4 июль, душанба куни Саудия Арабистонининг Ал-Қатиф ва Жидда шаҳарларида худкушлар томонидан иккита портлаш амалга оширилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчиларнинг ўзидан бошқа ҳеч ким ҳалок бўлмади.
Изоҳ (0)