Америкалик актёр Арнольд Шварценеггер «Терминатор–2»нинг 25 йиллиги муносабати билан интернетга ноёб видео жойлаштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Видео актёрнинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди.
«Бугун ‘Терминатор–2’ яратилганининг 25 йиллигидир, — деб ёзди актёр. — Мен ҳар доим ушбу фильм ва уни яратган жамоа билан фахрланаман».
Шварценеггер жамоанинг режиссёр Жеймс Кэмерондан тортиб техник ходимлар ва гримчиларгача бўлган барча иштирокчиларини тилга олиб ўтди.
«Ажойиб хотиралар учун раҳмат сизга», — деди актёр.
Изоҳ (0)