Голландиялик футбол мутахассиси Гус Хиддинк Россия футбол иттифоқининг мамлакат терма жамоасини яна бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда Times нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
2008 йилги Европа чемпионатида Россия терма жамоаси Гус Хиддинк қўли остида ярим финалга қадар етиб борганди.
Россия терма жамоаси Евро–2016 турнири гуруҳ босқичида омадсиз иштирок этиб, сўнгги ўринни эгаллади ва мусобақа билан хайрлашди. Шундан сўнг, 2015 йилнинг август ойидан буён терма жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Леонид Слуцкий ўз лавозимини тарк этди.
Гус Хиддинк NOS нашрига берган интервьюсида Россия термасига ёрдам бериш учун тайёр эканини билдиргани ҳақида хабар қилинганди.
Бироқ Times нашри 69 ёшли голландиялик мутахассис Россия футбол иттифоқининг таклифини рад этиб, Англия термасини бошқариш нияти бор эканини маълум қилди. Ўз навбатида Англия футбол ассоциацияси Рой Хожсоннинг истеъфосидан сўнг Гус Хиддинк билан ҳамкорлик қилишга қизиқаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)