Россиянинг Чеченистон Республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров минтақа раҳбари сайловларида иштирок этишга розилик берди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Қодир Аллоҳ иродаси билан Чеченистон Республикаси раҳбари сайловларида иштирок этишга розилик бердим. Ҳозиргина тегишли ҳужжатларни сайлов комиссиясига топширдим. Номзод бўлишга розилигим ҳақидаги талабномани тақдим этдим», — деб ёзди у.
Сиёсатчи барча ҳужжатлар текширилиб, талабларга мос деб тан олинганини эътироф этди.
«Бўлажак сайловлар жаҳон тажрибасидаги энг ҳаққоний ва адолатли бўлишини расман эътироф этаман», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)