Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 29 июнь, чоршанба куни ассоциациянинг мажлислар залида америкалик машҳур ультрамарафон спорт устаси Дин Карнасис иштирокида ўзбекистонлик паралимпиячилар учун семинар-тренинг ташкиллаштирди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу семинар-тренингда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясининг мураббийлари, терма жамоа аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги имкониятлари чекланган болалар учун махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари, жами 50 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Семинар-тренинг сўнгида Дин Карнасис Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 1 июлдан Буюк Ипак йўли бўйлаб (Тошкентдан Қозоғистон ва Қирғизистонгача) югуришини маълум қилди ва тадбир иштирокчиларига у билан бирга қисқа масофани босиб ўтишни таклиф этди.
Изоҳ (0)