28 июнь, сешанба куни Курдистон ишчи партияси (КИП) аъзолари томонидан Диёрбакир вилоятида қилинган ҳужумлар оқибатида Туркия армиясининг икки нафар аъзоси ҳалок бўлди, уч нафари яраланди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Туркияда террорчилик гуруҳи деб тан олинган КИП аъзоларининг Лиже туманига қилган ҳужуми оқибатида тўрт нафар ҳарбий яраланди. Кейинроқ улардан бири шифохонада жон берди.
Яна бир туркиялик ҳарбий КИП аъзолари томонидан Бисмил туманидаги уйи олдида отиб ўлдирилди.
Изоҳ (0)